Тошкентда 20 январь, душанба куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркиби биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Президент ўз нутқида яқин вақт ичида Республика маҳалла кенгаши раҳбари ўзгариши, кенгашга янги раҳбар этиб тайинланиши кутилаётган Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов сенатор бўлишини маълум қилди.
Яқинда Маҳалла кенгашининг раҳбарини ҳам алмаштирамиз. Маҳалланинг тизими ҳам бошқача бўлади, раҳбари ҳам бошқа бўлади. Биз маҳалланинг жамиятдаги ролини кучайтирмоқчимиз.Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 13 кишини сенатор этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди. Президент 16 нафаргача сенаторни тайинлаш ҳуқуқига эга.Шу сабабли Маҳалла кенгашига ҳам ўзим ишонган одамни олиб келмоқчиман. Фарғона вилояти ИИБ бошлиғини бекорга чақирганим йўқ. У ҳали сизлардек сенатор бўлади, Маҳалла кенгашининг раиси бўлади тез орада.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)