«Брешия» ҳужумчиси Марио Балотелли Италия А Сериянинг 20-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши кечган баҳсда (2:2) майдондан четлатилди.
Марио 74-дақиқада майдонга тушди ва учрашувнинг 81-дақиқасида рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ топилди. Кейин эса ҳакамни ҳақорат қилгани учун иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдондан четлатилди.
Бу 29 ёшли футболчи фаолиятидаги 13-четлатиш бўлди. Марио кучли бешлик лигалари доирасида сўнгги тўрт мавсумнинг ҳар бирида қизил карточка олаётган иккинчи футболчи ҳисобланади. Унга бу борада «Монако» вакили Жемерсон шерик бўлмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)