Миллий келишув ҳукумати етакчиси Фаиз Сараж 19 январь куни бўлиб ўтадиган Ливиядаги инқирозни барқарорлаштириш бўйича конференция иштирокчиларини Ливия миллий армияси раҳбари Халиф Хафтар тарафдорларига босим ўтказишга чақирди, деб ёзади Bloomberg.

Фото: Bloomberg

Сараж жаҳон ҳамжамиятининг нефтни экспорт қилиш учун Ливия портларини Хафтар томонидан ёпилишига нисбатан сукут сақлашига салбий белги, сифатида баҳо берган. «Бу борада қатъий позиция бўлиши керак эди», — деди у.

17 январь Халифа Хафтар тинчлик музокараларини давом эттириш учун Москвага келишга тайёрлигини билдириб, Россия президенти Владимир Путинга хат ёзди. Бундан олдин, Хафтарнинг Ливия бўйича Берлин конференциясида Сараж ҳукумати билан тинчлик битимини имзолашга ваъда бергани ҳақида хабар берилган эди.