UFC’нинг ўрта вазндаги чемпиони Исраэл Адесанянинг камар ҳимояси учун жанг санаси ва рақиби расман тасдиқланди.
Промоушен хабарига кўра, енгилмас Адесаня 7 март куни Ёэл Ромерога қарши октагонга чиқади.
Ушбу жангга Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилади.
Маълумот учун, Адесаня UFC 243 мусобақаси доирасида Роберт Уиттакерни 2-раундда нокаутга учратиб, ўрта вазн чемпионлигини қўлга киритганди.
Ромеро эса 2019 йил августида Пауло Костага очколар ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)