UFC’нинг икки вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор 19 январь тонгида бўлиб ўтадиган Дональд Серронега қарши жангдан сўнг кимлар билан тўқнаш келишни хоҳлаётганини маълум қилди.
«Тони ва Ҳабибнинг жангидан қатъи назар, уларнинг иккаласи билан ҳам жанг қилишни хоҳлайман. Мен Ҳабиб билан ҳам Фергюсон билан ҳам тўқнаш келишни истайман. Тони билан жанг қилиши ғояси менга ёқмоқда, сабаби ахир у билан вақтида жанг қилишимиз мумкин эди-да. Биз унинг ишлари билан Парадигм компаниясида шуғулланганмиз. У ерда Тонига яхши муносабатда бўлганмиз. Биз уни чемпионлик совринларисиз ҳам дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчиларидан бирига айлантирдик», — дейди Конор Макгрегор.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг UFC 249 мусобақаси доирасида 18 апрель санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)