• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Жамоада тарафкашлик, камситиш кучайиб кетди». Муҳаммадсоли Юсупов театрдан бўшашга мажбур бўлгани ҳақида гапирди

    ЎзА Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, «Эътироф» миллий мукофоти лауреати Муҳаммадсоли Юсупов билан интервью уюштирди. Актёр интервью давомида санъатга кириб келиши, театрдаги фаолияти, ҳозирги кунда ўзбек театрларида кузатилаётган муаммолар ҳақида сўз юритди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

     – Халқимиз сизни «Қўчқор ака» образи орқали яхши танийди. Ҳазил-мутойибаларингиз ҳам ўзига хос. Театр қандай қилиб сизни тақдирингизга айланди?

    – Болалигимдан санъатга қизиққанман. Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб шу олийгоҳда ёшларга актёрлик маҳоратидан сабоқ бердим. Ҳарбий хизматдан қайтгач менга институт раҳбари «Бу ерда ишлашингиз яхши, лекин театр чангини ютмай, ҳис этмай туриб ёшларга сабоқ бериш, намуна бўлиш ҳақиқатга тўғри келадими? Бир ўйлаб кўринг, сиз учун эшигимиз ҳамиша очиқ», деди. Уларнинг таклифида жон бор эди. Ўша пайтда жуда машҳур бўлган Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров раҳбарлигидаги «Ёш гвардия» театрида ишлашни мақсад қилиб, Фарғонадаги яқинларим олдига келдим. Йўл-йўлакай устозлар, ҳамкасбларни йўқлаш мақсадида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги вилоят театрига кирдим. Бу ерда устоз санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Зуннун Мадалиев мендан ҳеч нарсани сўрамай, тўғри театр директори олдига бошлаб кирди. Бир зумда ишга кирдим, уй-жой бериладиган бўлди. Чунки пойтахтда тўққиз йил яшаган бўлсам-да, уй-жой масаласи ҳал этилмай келаётган эди. Вилоят театрида ишлаб ўзимизга хос бўлган саҳна асарлар, образлар яратиб кўпнинг эътиборини қозондим. Айниқса, «Темир хотин» спектаклида Қўчқор, «Тошкентга саёҳат»да Асанбой, «Амир Темур ва Тўхтамишхон» спектаклида Тўхтамишхон роли мени жуда ҳам машҳур қилди. Бир неча бор нуфузли миллий ва халқаро танловлар ғолиби бўлдик. Бу ютуқлар ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ. Ҳамма бир мақсад йўлида изланди, ижод қилди. Театрда бош режиссёр сифатида ҳам узоқ йиллар ишлаб, кўплаб элимизга манзур бўладиган саҳна асарларини яратдик. Театрни ҳеч қачон ташлаб кетиб бўлмайди. Тақдирим, ҳаётим шу даргоҳ билан боғланган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Бугунги кунда Фарғона вилояти мусиқали драма театрида томошабинни ўзига тортадиган спектакллар яратилмаяпти. Бунинг асосий сабаблари нимада?

    – Театр аввало ижодкорлар, ижодий ҳамкорлар уйи. Шундай экан, ундан ана шу эзгу мақсад йўлида фойдаланиш зарур. Тўғриси, вилоят театрининг бугунги ҳолати жуда қувонарли эмас, рейтинги анча тушиб кетди.

    Театр остонасига қадам қўйган киши ҳаётда учраб турган ҳар қандай гина-кудурат, ғаразларни унутиши зарур. Қалби тоза бўлган одамгина элга манзур бўлгулик асар, образларни ярата олади. Эътироф этиш керак, Республика ҳукуматининг амалий ёрдами, хайрихоҳлиги туфайли Фарғонада муҳташам театр— концерт саройи қуриб берилди. Мақсад элга манзур, ҳар жиҳатдан мукаммал бўлган асарлар яратиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, қўллаб-қувватлаш. Ҳақли савол туғилади, шунга муносиб асарлар яратиляптими? Афсуски, бу борада мақтана олмаймиз. Театрда саҳналаштирилган ҳар бир спектакл тарғибот-ташвиқотга муҳтож. Ўйлаб кўринг, оддий афишаси бўлмаган театрни ким танийди? Ким унинг фаолият кўламини тарғиб этади? Ҳозирда отахон театрда кўпга манзур бўладиган асарлар яратилмаяпти. Лекин уларнинг тарғиботи ҳам керак-да. Театрнинг кундалик ҳаёт тарзидан узоқ бўлган томошабин бу ерга келмайди. Зеро томошабиннинг диди, талаби ҳамиша биринчи ўринда туради. Шу боис унга мос бўлган саҳна асарлар, образлар яратиш бугунги кундаги долзарб масаладир. Бир хил қолипда, ҳаёт тарзимизда кунора учраб турган турмуш ташвишлари, муаммолар орқали томошабин меҳрини қозониб бўлмайди. (Афсуски, бу қолипдан чиқиб кетиш осон бўлмаяпти) Бугунги томошабинга янгича қараш, тафаккур, фикрлашга ундовчи саҳна, кино асарлари керак. Бунинг учун имконият, шарт-шароитлар етарли, фақат изланиш, ижодий ҳамжиҳатлик, рақобат бўлиши муҳим. Бу фикрларни вилоят театрида ишламаётганим, кимнидир айбдор қилиш учун айтаётганим йўқ. Бу барча санъаткор, театр ва кино соҳасида ижод қилаётган кишиларни қийнаб келаётган масаладир. Чунки одамлар театрга дам олиш, маънавий озуқа олиш учун келади. Театр ўриндиқларини кимларнидир аралашуви асосида мажбуран тўлдириш керак эмас.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Юқорида театрда ишламаяпман, деб айтдингиз. Ижтимоий тармоқларда ҳам сизнинг театрдан кетганингиз ҳақида турли хабарлар тарқалди. Айтинг-чи, нега театрдан ишдан кетдингиз?

    – Ҳа, 2018 йилда театрдан кетдим. Сабаби у ердаги муҳит, шароит тўғри келмай қолди. Жамоада тарафкашлик, камситиш кучайиб кетди. Муҳими, биз уларга тўғри келмай қолдик. Мен билан меҳнат шартномаси тузилмади. Турли баҳоналар билан мени ишлагани қўйишмади. Вилоят театрида атмосфера бузилган бўлиб, ишчиларни ноҳақ бўшатиш жараёни бошланган эди. Мен бош режиссёр бўлганим учун ҳам бунга қаттиқ қаршилик қилдим. Бир аёлни ҳам шундай йўл билан ишдан бўшатиб юборишди. Аммо бу аёл театрдаги кўплаб қинғир ишларни очиб ташлади, молиявий камчиликлар фош бўлди. Раҳбарлар бу иши учун жавоб ҳам берди.

    Керак бўлмагандан кейин нима қиламан ишлаб. Меҳнат шартномаси тузилмаганидан кейин кетишга мажбур бўлдим.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Ижодкор ҳеч қачон тинч ўтира олмайди. Бугун қандай ишлар билан машғулсиз?

    – Айни кунда Фарғона шаҳридаги ихтисослашган санъат мактабида «Актёрлик санъати» кафедрасида ёшларга сабоқ беряпман. Бугун вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 4 та театрда ижод қилаётганларнинг асосини мана шу мактаб ўқувчи ёшлари ташкил этади. Ўз вақтида Тошкентдан келиб таҳсил олиб, маҳоратини оширган ёшлар ҳам бор. Шу билан бирга, мактаб қошида «Ижод» театр студияси ташкил этганмиз. Театр студиясида актёрлик санъати йўналишида таҳсил олаётган ва бу соҳага қизиққан ёшлар амалиёт дарсларини ўтайди, саҳна асарлари, концерт дастурлари тайёрлайди. «Ижод» театр студияси хўжалик ҳисобида иш олиб боради. Унинг рэпертуари ранг-баранг. Мумтоз ва замонавий, турли миллат вакилларининг ўзига хос маданияти, ҳаёт тарзини кўрсатиб берувчи спектакл, сара куй-қўшиқлар, рақслар гулдастасини томошабинларга ўзига хос тарзда етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Эътиборли жиҳати, ижодий фаолиятимизга қизиққан мухлислар сафи кундан кунга ошиб бормоқда.

    Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчисида ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодни юзага чиқариш муҳим омил сифатида кўрсатиб ўтилган. Шу боис вилоятнинг барча ҳудудлари бўйлаб ижодий сафарлар уюштиряпмиз, одамлар ичига кириб боряпмиз. Бу одамларни ўзимиз билан эргаштириб театрга олиб кириш имкониятини беради. Чунки одамлар театрдан қочган, уларни қайтариш учун меҳнат, ижод қилиш керак.

    Театр студияси ижодий жамоаси билан янги саҳна асари тайёрланяпти. «Қарғалар учса қарайлик...», «Табассум қил», «Ўткир шохли буқача» номли асарларни саҳналаштирдик. Бундан ташқари, Абдулла Қодирийнинг «Калвак Маҳзум хотиралари», «Тошпўлат тажанг нима дейди« асарларини таниқли ижодкор Анвар Обиджон билан ҳамкорликда янгича талқин ва кўринишда саҳналаштиришни мақсад қилиб турибмиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Кино соҳасида ҳам яхши образлар яратгансиз. Бироқ кейинги пайтларда фильмларда ҳам камроқ кўриняпсиз...

    – Аввало мени томошабинга танитган ҳам, ҳурмат-обрў олиб берган ҳам театр. Кинода ҳам кўплаб ролларни ижро этдим. Машҳур «Бомба» фильмида Холмат ака ролида ўйнаганман. Яқинда «Азадаги тўй» фильмида ҳам суратга тушдим. Бугунги кунда сериалларга ҳам таклиф этишяпти. Ижоддан сира тўхтаганим йўқ.

    17.01.2020, 12:41   Изоҳ (0)   48450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Нигоранинг отаси вафот этди

    15.01.2020, 17:27

    «Орқасидан йиғлайдиган одамлар қолибдими, у бекорга яшамаган». Шоу-бизнес вакиллари дизайнер Наримон Григорянни хотирламоқда

    15.01.2020, 12:25

    Даврон Кабулов иккинчи марта ота бўлди

    14.01.2020, 17:34

    Деталларга қанчалик эътиборлисиз? Берилган кадрлардан фильм номини топинг

    11.01.2020, 14:10

    «Унинг менга нисбатан ҳурматсизлигидан ҳайрон бўлдим». Райҳон Муниса Ризаева билан муносабатлари совуқлашгани ҳақида гапирди

    08.01.2020, 19:29

    Рашид Ҳолиқов рафиқасига BМW Х7, келинига Malibu совға қилди (видео)

    08.01.2020, 10:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.