Ижтимоий тармоқларда 16 январь, пайшанба куни соат 21:30 лар атрофида Навоий шаҳри марказидаги йирик бозорлардан бирига ўт кетгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Хабарларга кўра, шаҳар марказидаги 4 қаватли бозорга аланга кетган. Шунингдек, шаҳарда электр ўчган.
«Навоий Канал» Telegram каналининг хабар беришича, айни дамда ёнғин ўчирилган. 4 қаватли бозорнинг тўртинчи қаватида жойлашган 56 дўкондан бир қисмига зарар етган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
«Қолган қаватдаги дўконларга ҳеч қандай зарар етмаган», — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, 4 қаватли савдо маркази Навоий шаҳар Янги бозор мавзеси ҳудудида жойлашган. «Kun.uz»нинг хабар беришича, савдо маркази ичидан ҳеч нарсани олиб чиқишнинг имкони бўлмаган. Аҳоли вакиллари бу бино ўрнида олдин ҳам савдо мажмуаси бўлгани ва у ҳам ўз вақтида ёниб кетганини айтишди.
Айни дамда бино ИИБ ва миллий гвардия ходимлари томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)