Қашқадарёлик тадбиркор Ўткир Остонов «Дарё»га Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов устидан шикоят қилиб, унинг ҳаддидан ошгани ҳақида сўзлаб берганди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, прокурор иши ўрганилмоқда.
— Ҳар доимги иш вақтимиз Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов ИИБ ходимларидан иборат 10—15 киши билан ресторанимизга бостириб кириб, мусиқа қўйилган компьютеримизни тепиб синдирди, ўйин-кулги қилаётган мижозларимизни эса қўлини орқага қайириб, жиноятчидек судраб олиб чиқди, — дея воқеани сўзлаб берганди тадбиркор. Ўткир Остоновнинг айтишича, прокурор «бола-чақанг борку, шундай ҳаром едирасанми?», — дея ўдағайлаган, аммо сабабини айтмаган. ИИБ ходимлари эса кузатув камерасидаги видеолар ёзилган хотирани ҳам олиб кетган.
Изоҳ (0)