15 январь, чоршанба куни Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан 50 та янги мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Мактабгача таълим вазирилиги матбуот хизматининг хабарига кўра, улардан 16 таси давлат, 34 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотидир. Ушбу МТТлар очилиши билан 3—7 ёшдаги 2 905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинади, шунингдек, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.
Шунингдек, 2020 йилда вилоятда 455 та МТТ ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг ишга тушиши ҳозирги 110 минг 532 нафар қамровни 138 минг 759 тага, яъни 38,7 фоиздан 47,6 фоизга оширади.
Ушбу МТТларда 1 100 та бўш иш ўринлари яратилади.
Изоҳ (0)