Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий вилояти Ҳарбий прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинлари ва фахрийлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ФВБ матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган майор Баҳром Облоқулов, кичик сержант Аббос Дониев ҳамда сержант Бахтиёр Қулназаровнинг оила аъзолари билан кўришилиб, уларнинг хотираси ёд этилди.
Шунингдек, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)