Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Суперкубоги финалида «Атлетико»ни мағлубиятга учратди (0:0, пенальти — 4:1) ва совринни қўлга киритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бу Зинедин Зиданнинг мадридликлар бошқарувидаги 10-соврини бўлди. Аввалроқ 47 ёшли мутахассис «Реал» билан уч бор Чемпионлар Лигаси, Испания чемпионати ва Суперкубоги, икки мартадан Европа Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққанди.

Бу «Реал» тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Бу борада биринчи ўринни 14 та соврин билан Мигел Муньос эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда эса Луис Моловни (8) ва Висенте дел Боске (7) бормоқда.

Франциялик мутахассис «қаймоқранглилар» бошқарувида 187-ўйинда иштирок этди. Бу эса Зидан ҳар бир 19-учрашувда битта совринни қўлга киритаётганини англатади.

Шунингдек, бу Зидан учун «Реал» бошқарувидаги 9-финал бўлди. Зизу уларнинг барчасида ғолиб чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди