Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев олдига қўйилган вазифаларни адолатли бажаришини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.
Ўйлайманки, ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Менга билдирган ишончлари учун муҳтарам Президентимизга миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Муҳтарам Президентимизнинг менга билдирган ишончларини оқлаб, вазифамни адолат билан, имон билан, садоқат билан ва ҳалоллик билан бажаришга сўз бераман. Менга билдирган ишончларини оқлайман, деган умиддаман.Ҳокимлик вазифамни бажариш давомида барча депутатларга, халқимизга ва шаҳримиз фуқароларига ҳеч бир соҳа эсдан чиқмаслигига, ҳар бир соҳага катта аҳамият бериб ишлашга ва адолат билан хизмат қилишга сўз берман. Депутатларимиз ўз чиқишларида ёрдам беришларини айтиб ўтишди — бундан миннатдорман. Вазифани албатта адолатли бажарамиз.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими
Изоҳ (0)