• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гаджетлар

    «i фақат интернет дегани эмас». Смартфон бозорига кеч кириб, уни забт этган iPhone тарихи

    Бугунги кунда ҳаммамиз кўникиб улгурган смартфонлар ибтидоси бундан 13 йил аввал – 2007 йилнинг 9 январь кунидан бошланган эди. Macworld Expo конференциясида Стив Жобс жамики смартфон ишлаб чиқарувчиларини мавжуд стреотипларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилган ва кейинчалик дунё смартфонлар бозорини ларзага келтирган iPhone’нинг биринчи авлоди бўлмиш iPhone 2G тақдим этилган, iPhone смартфонлари дунё экспансиясини бошлаган эди.

    iPhone – Apple корпорацияси серияли ишлаб чиқараётган iOS операцион бошқарув тизимида ишлайдиган смартфон. iOS аслида MacOS операцион бошқарув тизимининг мобил қурилмаларга мўлжалланган қисқартирилган ва оптималлаштирилган версиясидир.

    Компьютерлар яратувчиси смартфон ишлаб чиқаришига нима сабаб бўлган эди?

    iPhone яратилиши ҳақида Стив Жобс шундай деган эди:

    Бир сирни айтаман. Умуман олганда, мен планшетдан бошлаганман. Менда клавиатурадан халос бўлиш ғояси пайдо бўлди, шиша мултитач-дисплейнинг ўзида ёзиш имконияти бўлишини хоҳлардим. Шунақа дисплей таклиф қила оламизми, деб ўзимизнинг йигитлардан сўраб кўрдим. Шунчаки қўлингни унинг устига қўйиб ёзиш имконияти бўлса...

    Олти ойдан кейин улар мени чақириб, худди шундай дисплей прототипини кўрсатди. Мен эса уни фойдаланувчи интерфейси билан шуғулланадиган ажойиб йигитларимиздан бирига олиб бордим. Бир неча ҳафтадан кейин у мени чақирди: инерсион айлантиргични тайёрлаб бўлган эди. Лента, инерсион айлантиргич ва яна бир-иккита нарсаларни кўриб, ўйладим: «Ё Худойим, ахир биз бундан телефон яратишимиз мумкин-ку!». Шу билан планшет лойиҳасини жавонга қўйдим. Сабаби, телефон ундан муҳимроқ эди. Кейин бир неча йил давомида iPhone устида ишладик.

    Биринчи iPhone – 2G’нинг яралиши

    Биринчи iPhone 2007 йил 29 июнда сотувга чиқарилди ва дарҳол АҚШ смартфон бозорининг катта қисмини эгаллашга муваффақ бўлди.

    2007 йилда Time журнали iPhone’ни «йил кашфиёти» деб эълон қил. iPhone 2G сотувлари ҳам чакки эмас эди. У деярли 6 миллион ададда сотилди.

    2008 йилнинг 10 июнь кунида WWDC-2008 конференциясида аввалгисидан анча мукаммалроқ, қурилмавий ва дастурий камчиликлардан холи янги iPhone OS версиясида ишлайдиган iPhone 3G модели тақдим этилди. iPhone 3G интерфейсига рус тили киритилиши у МДҲ давлатлари смартфон бозорига кириб келишга йўл очди.

    2008 йилда iPhone PC World нашриёти тузган «энг фойдали замонавий технологиялар рейтинги»да иккинчи ўринни забт этди.

    Кейинги тарих эса барчамизга маълум. Бугун биринчи iPhone тақдимотигача бўлган тарих ҳақида гаплашсак.

    Аввал бошида биринчи iPhone смартфони iPod базасида яратилиши назарда тутилган эди; Purple 1 лойиҳаси асосида ишлар бошланди. Лекин рақамлар ва ҳарфларни теришдаги муаммоларга яхши ечим тополмаган лойиҳа тўхтатилди.

    Purple 1 лойиҳаси ҳақида қисқача:

    Purple 1 лойиҳасига кўра, ўша вақт учун мутлақо ноодатий тарзда телефон ҳар қандай жисмоний тугмачалардан холи бўлиши керак эди. Олинган патентларга асосланиб айтадиган бўлсак, рақамларни териш оддий уй телефонларидаги айланма ҳаракатлар орқали амалга оширилиши назарда тутилган эди. Рақамларни-ку шундай териш мумкиндир, бироқ ҳарфлар билан бундай қилиш мумкин эмасди. Орадан ярим йил ўтиб, Purple 1 учун жавобгар бўлган Тони Фаделл жамоаси бу муаммоларга мақбул ечим топа олмаганини тан олди. Лойиҳа ёпилди.

    Purple 1.

    Purple 1.
    Фото: АҚШ патент бюроси

    Муваффақиятсиз Purple 1 дан кейин Apple бозорга 2005 йил сентябрда чиққан Motorola ROKR телефони яратилишида иштирок этди. Лекин бу ҳам Apple учун омадсиз якунланди. Motorola ROKR йил муваффақиятсизлиги деб баҳоланди.

    Стив Жобс шунда ҳам ортга чекинмади ва Singular уяли алоқа оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Purple 2 лойиҳаси устида иш бошланди.

    Жобснинг мақсади бармоқ билан бошқариладиган фойдаланувчи интерфейсига эга телефон яратиш эди. Барча муаммо ҳам шунда эди аслида. Сабаби, Жобс стилусларни ёмон кўрарди ва ҳатто бир сафар «стилус таклиф этмоқчи бўлсанг, тамомсан», деб айтганди.

    iPhone 2G ўша вақтда бозордаги энг илғор қурилма эди. У ўзида учта гаджетни бирлаштирарди: мусиқа плеери, интернет-коммуникатор ва телефон. Унинг нима ўзига хослиги бор эди?

    Фото: Google Photos

    Ўша вақтдаги юзлаб бошқа смартфонлардан ажралиб турган дизайни. Материалларининг хусусиятлари билангина эмас, ғояси билан ажралиб турган дизайни. У пайти бошқа смартфонларда кичикроқ дисплей ва жисмоний QWERTY клавиатура бўлса, iPhone’да фақат у бор эди – катта дисплей. Одамлар аввалига уни нима қилишни тушунмаган ҳам эди. Жобс тақдимот вақтида унга қувватлаш туйнуги (тирқиши) орқали клавиатура уланишини айтиб, катта клавиатурани кўрсатиб ҳазиллашган, лекин бу ҳазилни ҳеч ким тушунмаган, сабаби аудитория буни жиддий қабул қилган эди, чунки бармоқ билан бошқариладиган сенсорли дисплей ҳали одамларнинг тасаввурига ёт нарса эди.

    Умуман олганда, ўша тақдимот бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари эҳтиёткорона масхара қилингани билан ҳам эсда қоларли бўлган. Бунгача бирорта телефон ишлаб чиқармаган Стив Жобс чиқиб олиб, маҳсулотига ишора қилганча барча смартфон ишлаб чиқарувчиларини лойқа билан чаплаб ташлашини тасаввур қилинг. Ҳаммаси ҳақиқатан ҳам у айтгандай бўлди.

    Бошқаларда максимум стилусда ишлайдиган резестив экранлар бўлган бир пайтда телефоннинг экрани аввал тасаввур ҳам қилиш қийин бўлган даражада бармоқ билан нозик тегинишга «қулоқ солар», клавиатура ҳам виртуал эди. Шунчаки бармоқ билан тегиниб ишлатиш жисмоний тугмачаларга нисбатан анча ёқимлироқ эди. Телефон дисплейи 3,5 дюймли диагоналга эга эди; айнан у рақобатчиларнинг кейинги моделлари учун стандарт вазифасини бажариб берган эди. Дисплейнинг тасвир сиғими сифати 320х480 эди. Бу ўша вақтларда барча учун орзудаги дисплей эди.

    Дастлабки iPhone’нинг рақобатчилари кимлар эди?

    Коллаж: «Дарё»

    Муваффақият калити махфийликда эдими ёхуд нега iPhone кам хато қилади?

    iPhone ишлаб чиқарилиши Apple корпорациясининг бошқа маҳсулотлари каби ўта махфий сақланган. Бу ҳақда Apple муҳандиси Грег Кристи шундай деган:

    Бир ойда икки марта смартфон яратилишидаги муваффақиятларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтарди. Жобс деразалари йўқ кичиккина хонада қўл остидагиларининг барча ҳисоботларини шахсан ўзи эшитарди.
    Бундан ташқари, iPhone ишлаб чиқарилишида иштирок этган собиқ ходимлари қуйидаги маълумотни ҳам айтиб ўтган:
    Ишга киришдан олдин сирларни ошкор қилмаслик ҳақида Махфийлик шартномаси тузилар эди. Сизга исм-фамилиянгиз ўрнига махсус код бериларди, бу кодни шартномага қўл қўйиб бўлгандан сўнггина олардингиз. Қурилманинг ҳар хил қисмлари устида ишлаётган ходимлар ким нима иш қилаётганини билмас эди. Қурилма ҳақида гаплашиш, муҳокама қилиш тақиқланган эди, қурилманинг битта қисми устида бир вақтнинг ўзида бир нечта жамоа ишлар, лекин бундан уларнинг хабари бўлмас эди. Маҳсулотларнинг усти доим қора мато билан ёпиб қўйилган ҳолда сақланарди.
    Яна бир қизиқ факт.

    iPhone номли телефоннинг биринчи ишлаб чиқарувчиси аслида Apple эмаслигидан хабардормисиз?

    iPhone инглизча phone (телефон) сўзига i ҳарфи қўшилишидан яралган. Биринчи iPhone тақдимотида Стив Жобс i ҳарфи фақат internet сўзининг қисқартмаси эмаслигини айтиб, «бу ҳарф биз учун бошқа нарсаларни ҳам англатади» деган, орқа фондаги экранда individual, instruct, inform, inspire (шахсий, ўргатмоқ, хабар бермоқ, илҳомлантирмоқ) сўзлари кўрсатилган эди.

    Смартфон деярли тайёр бўлиб қолганида маркетинг бўлими iPod номига ўхшатиб iPhone номидан фойдаланишни таклиф этди. Бироқ бу муаммо эди. Чунки iPhone номи савдо маркаси сифатида Infogear компанияси томонидан 1996 йилнинг 20 мартидаёқ рўйхатга киритилган ва камига ушбу компания 2000 йилда Cisco Systems компанияси томонидан сотиб олинган эди.

    Фото: Cisco Systems

    Хуллас, биринчи iPhone сотувга чиқарилгандан кейин Cisco компанияси Apple’ни судга берган. 2007 йилнинг 21 февралида улар ўзаро келишувга эришган. Келишув шартлари ҳозиргача сир сақланади.

    iPhone ҳозир қаерда ишлаб чиқарилмоқда?

    iPhone ишлаб чиқарилишини икки босқичда ажрацак бўлади:

    - биринчи босқич – прототиплар, дастурий таъминот ва қурилмани яратиш;

    - қурилмани сотувлар учун йиғиш.

    Ҳаммаси Apple’нинг Купертинодаги (Калифорния штати) бош офисидан бошланади. Айнан шу ерда янги қурилма лойиҳаси, ғояси, дизайни, дастурий таъминоти яратилади.

    Фото: «Дарё»

    Сотув учун ишлаб чиқарилган iPhone’ларнинг барчаси Хитойда йиғилган. 2018 йил ёзидан Бангалорда (Ҳиндистон) ҳам iPhone йиғилиши йўлга қўйилди. 2020 йилда АҚШнинг ўзида ҳам сотув учун iPhone йиғадиган завод ишга туширилиши мўлжалланган.

    Бугунги кун. iPhone’нинг иши ҳалиям авжидами?

    Хўш, рақобат кундан кунга ўсиб бораётган смартфонлар бозорида iPhone’нинг ишлари қандай деб ўйлайсиз?

    • сотув ҳажми бўйича iPhone ҳамон дунёда етакчи. Вақти-вақти билан ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларга қарамасдан, у ҳозирда ҳам смартфонлар бозорида мустаҳкам мавқеини сақлаб келмоқда;
    • дунё смартфон бозоридаги пулнинг 68 фоизи Apple улушига тўғри келмоқда;
    • Counterpoint Research таҳлилчиларининг ҳисоботларига кўра, 2019 йилда барча смартфон ишлаб чиқарувчилари 12 миллиард доллар даромад кўрди; шундан 66 фоизи ёки 8 миллиард доллар iPhone улушига тўғри келмоқда. Дунё миқёсида сотилган барча смартфонларнинг бор-йўғи 13 фоизи iPhone улушига тўғри келаётганини инобатга олсак, бу жуда кутилмаган натижадир;
    • 2019 йилда энг кўп сотилган смартфон – iPhone ХР.
    2007–2019 йиллар оралиғида чиқарилган iPhone’ларнинг камералари:

    Фото: Apple

    2007–2019 йилларда ишлаб чиқарилган iPhone’ларнинг оғирлиги:

    Фото: Apple

    Меҳрож Эргашев

    12.01.2020, 17:48   Изоҳ (0)   54235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung Galaxy S20 флагмани тақдимоти санасини эълон қилди

    07.01.2020, 23:17

    Samsung флагман смартфонларининг янги версиясини тақдим этди

    04.01.2020, 13:20

    iPad, Tesla, Nintendo Switch: Time журнали ўн йилликнинг энг муҳим гаджетлари рўйхатини тақдим этди

    16.12.2019, 11:51

    Apple янги AirPods Pro қулоқчинларини тақдим этди

    29.10.2019, 07:44

    PlayStation 5 нинг ўйин яратувчилар учун мўлжалланган намунаси суратлари пайдо бўлди (фото)

    22.10.2019, 04:35

    Motorola афсонавий RAZR телефонларининг эгилувчан экранга эга янги авлодини тақдим этади

    19.10.2019, 11:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурoдов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.