• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Бир пайтлар энг кенг тарқалган балиқ тури – човбурун қирилиб битди. Одамлар туфайли

    Асосан Янцзи дарёсида яшаган, энг йирик чучук сув балиқларидан бири – хитой човбуруни (Psephurus gladius) бутунлай қирилиб битди. Бу ҳақда Хитой Фанлар академияси хабар берди. Таъкидланишича, қачонлардир энг кенг тарқалган балиқ турларидан ҳисобланган човбурун 2005–2010 йиллар орасида бутунлай йўқ бўлиб кетган. Барчасига сабаб у ўта бешафқат овлангани ва яшаш ҳудуди сунъий тарзда чеклаб қўйилгани бўлди, деймоқда олимлар.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Олимлар таассуф билан айтишича, энди бу турни қайта тиклашнинг иложи йўқ. Ҳатто тутқунликда сақланган бирор дона ҳам намуна қолмаган. Унинг ҳатто сақлаб қўйилган ҳужайра намуналари ҳам мавжуд эмас. Ўтган 10 йил мобайнида эса хитой човбурунини табиатда ақалли бирор марта ҳеч ким кўрмади. Ваҳоланки, унинг популяцияси энг катта балиқ турларидан бўлган. 2020 йилдан эътиборан энди ушбу балиқ расман қирилиб битган деб ҳисобланади.

    Хитой човбурунини маҳаллий аҳоли «филбалиқ» деб ҳам атаган. Унинг ғалати узун тумшуғи бўлиб, чўртанбалиққа ўхшаш бўлган. Хитой човбуруни узунлиги 7 метрга етадиган анчайин йирик балиқ тури эди.

    1970-йилларда хитой човбуруни Янцзи дарёсида жуда кўп миқдорда овланар эди. 1981 йилда ҳукумат дарё устида катта тўғон барпо этди, шу сабабли човбуруннинг яшаш муҳити иккига ажралиб қолди. Тўғондан оқим бўйича қуйида қолиб кетган балиқлар юқорига ҳаракатлана олмай қолди ва Янсзининг ирмоқларига қайта олмади. Бу уларнинг популяциясига ҳалокатли таъсир кўрсатди: увилдириқ сочиш ва кўпайиш учун човбурун айнан дарёнинг нисбатан кичик ирмоқларига, оқим бўйлаб юқорироққа чиқар эди.

    Натижада орадан атиги саккиз йил ўтиб бу балиқ тури қирилиб кетиш хавфи мавжуд турлар рўйхатига киритилди. Бироқ кўрилган чоралар барибир етарли бўлмади ва балиқ йўқолиб бораверди. Охирги марта човбурунларни 2003 йилда учратишган эди.

    Хитой балиқ хўжалиги академияси олимлари 2017 ва 2018 йилларда Янцзи дарёси ва ирмоқлари бўйлаб катта миқёсли қидирув ишларини олиб борди. Бироқ бир дона бўлса ҳам човбурун балиқ топилмади. Маҳаллий балиқчилар ҳам човбурун қарийб ўн йилдан бери тўрга илинмай қўйганини таъкидлади. Хуллас, балиқ ҳамон табиатда мавжуд деган илинж бутунлай йўқолди. Эндиликда инсон омили сабабли сайёрамиздан қирилиб битган жониворлар тури яна биттага кўпайди.

    «Охирги марта хитой човбуруни ҳаёт тарзи ва популяцияси ҳақидаги тўлақонли тадқиқот 1975 йилда ўтказилган эди. Кейин эса бу балиқ тақдири билан деярли ҳеч ким қизиқмади. Бу бизга дарс бўлиши керак. Бошқа балиқ турларини сақлаб қолиш борасида олдинроқ иш бошлашимиз кераклиги ойдинлашмоқда», – деб хулоса берилган ушбу масалага бағишланган илмий мақолада.

    Қайд этилишича, хитой човбурунини сақлаб қолиш борасидаги фаол ҳаракатлар фақат 2006 йилда бошланган. Катта эҳтимол билан бу пайтда човбурун аллақачон қирилиб кетиб бўлган. Олимлар човбурунни сақлаб қолиш борасида 1993 йилдан кечиктирмай иш бошлаш керак эди дея афсусланмоқда. Чунки ўшанда бу балиқ қизил китобга киритилган ва қирилиб кетиш хавфи юқори тур сифатида қайд этилган эди. Муҳофаза чоралари эса, кўриб турганингиздек, нақ 13 йил кеч бошланган. Оқибат эса аянчли бўлди...

    Музаффар Қосимов

    12.01.2020, 12:16   Изоҳ (0)   68092
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ер магнит қутбининг рекорд даражада силжигани қайд этилди

    20.12.2019, 20:35

    Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди

    14.12.2019, 08:23

    Океан тубидан минглаб сирли объектлар топилди

    12.12.2019, 08:25

    Олимлар ҳар қандай саратон ҳужайрасини ўлдирадиган вирусни яратди

    07.12.2019, 09:29

    Таиландда янги турдаги динозаврнинг қолдиқлари топилди

    12.11.2019, 04:36

    Грецияда фанга номаълум илонларнинг қолдиқлари топилди

    08.11.2019, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.