6 январь куни Тошкент шаҳридаги Мустақиллик шоҳ кўчасидан чап томонга — Оққўрғон кўчасига (шаҳар марказидан ҳаракатланганда) бурилиш йўли очилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Светофорга чап томонга бурилиш имконини берувчи яна бир сексия қўшилган. Аммо «Тўғрига ҳаракат» йўл белгиси ҳамон турибди.
Бурилишнинг очилиши 71-сонли мактаб чорраҳасидаги машиналар оқимини сезиларли даражада камайтиради, чунки ортга қайтиб келиш учун бир неча километр юриш керак эди. Шунингдек, минглаб ҳайдовчи ва йўловчиларининг вақти тежалади.
Узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлган пойтахтдаги айрим кўчалар, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан кейин очилишни бошлади. 2015 йилнинг августида Оққўрғон кўчасидан Мустақиллик томон элтувчи Паркет ҳамда «Буюк ипак йўли» метро бекати йўллари темир панжаралар билан тўлиқ ёпилганди.
Изоҳ (0)