• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 120 миллард сўмга янги бозор қурилди. Аммо ҳамон кўча савдоси авжида

    Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида республикада ягона бўлган миллий услуб ва жуда катта ҳажмдаги бозор қуриб фойдаланишга топширилди. Шунга қарамасдан бозор атрофида кўча савдоси авжига чиққан. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2019 йилнинг декабрь ойида «Ғиждувон деҳқон бозори» акциядорлик жамияти 120 миллиард сўм маблағ эвазига қайта тикланиб, фойдаланишга топширилган. 9,2 гектар ер майдонида жойлашган мазкур замонавий бозор 1880 ўринга мўлжалланган бўлиб, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига мўлжалланган 3 блокли 2 қаватли савдо мажмуасидан иборат бўлиб 6х4 метр/квадрат ҳажмли қатор дўконлар барпо этилган. Мажмуанинг ерости қисми ҳам жаҳон стандартларига жавоб берадиган даражага олиб келинмоқда. Бироқ, тадбиркорларнинг айримлари тўлов талаб қилинмаслиги учун ер савдосини афзал билишган. Айримлари эса мутасаддиларга мурожаат қилишига қарамай, уларга имконият яратиб берилмаётганидан арз қилишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бизга кераксиз буюмдек муомала қилишади. Уёқдан буёққа қувишади. Ўзи кунимизни зўрға кўраётган бўлсак. Мажбурликдан савдога чиққанмиз, аслида. Бугун икки минг сўм пул топиб, уйга битта нон олиб киришни ўйлаймиз. Янги мажмуада савдо қилиш учун эса ижара пулини тўлашга қурбимиз этмайди, - дейди бозордаги савдогарлар.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    4-5 йилдан буён кўчада савдо қилиб келаётган Гулнора Аҳмедова туманда иш йўқлиги, оилавий шароити оғирлиги сабаб савдо билан шуғулланиб келаётганини билдирган бўлса, бозорда жой билан таъминланган бўлишига қарамай, уруш-жанжал кўтариб янги очилган деҳқон бозори олдида қоғоз қутилар-у турли яроқсиз матолар устида савдо қилиш билан шуғулланишдан тўхтамаётганлар ҳам йўқ эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Янги мажмуадан савдо учун ўрин-жой олганман. Аммо у ерда савдо бўлмайди, - дейди нон сотувчилардан бири. - Мен шу ерда савдо қиламан. Керак бўлса, олишсин ўша янги жойини.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимизга кўра, Ғиждувон деҳқон бозорининг олд томонида, қарийб ярим гектар жойни эгаллаган ва фойдаланишга топширилган автотураргоҳ хизматидан саноқли автомашиналаргина фойдаланмоқда.

    — Янги автотураргоҳга машиналаримизни киритолмаймиз. Ҳар куни автотураргоҳ атрофини кўча савдоси билан шуғулланувчилар босиб кетади, бу эса машиналарнинг кириб-чиқишига халақит беради, - дейди йўл бўйидан «стоянка» сифатида фойдаланаётган ҳайдовчилар. - Бозор қаршисида автомобиллар ҳаракати ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан йўл ёқалаб пиёдалар учун мўлжалланган йўлакчадан юролмайсиз. Пиёдалар йўлакчаси «стоянка», нос, сигарет, сақич ва бошқа майда-чуйда сотувчи маркетга айланган. Таксичилар эса пиёдаларни писанд қилмай, кимўзарга мижоз овлашади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хўш, кўркам қиёфа касб этиб турган бозордан йўл ёқасигача бўлган ҳудудни ким назорат қилади?

    Янги бозор орқа томонида жойлашган ва қарийб 2 гектардан зиёд жойни эгаллаб турган кичик бозорча эса эски, хароб ва эътиборталаб аҳволда. Бир нечта савдо расталарини ўз ичига олган очиқ айвон остида деҳқончилик маҳсулотларидан ташқари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳам қалаштириб ташланган. Атроф ахлатлар уюми билан тўлиб-тошган. Қўланса ҳид анқиб турган ҳожатхонадан бир неча қадам нарида антисанитар аҳволдаги ошхона ва шашликхона жойлашганига нима дейсиз?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабда ўқиган кезларимиз биология фанидан ҳужайралар, микроблар, бижғитувчи хусусиятга эга инфекциялар ҳақида кўп эшитардик. Бозор савдо расталаридаги сариқёғ, сут маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари ва ширинликлар очиқ-сочиқ ҳолда туриши турли касалликлар келтириб чиқармаслигига кафолат бормикин?!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Савдо йўлакчалари лой, маҳсулотлар оёқ остида. Анчадан буён фаррошлар хизмати таъминланмагани сезилиб турибди. Туман "санепидемстанция" бозорбоп маҳсулотлар сифатини ўрганганмикин?

    Бозор тартибсиз бўлгани етмаганидек, деҳқон бозори ва унинг орқасидаги шу кичик бозорчани электр энергия билан таъминлайдиган трансформаторлар атрофи ҳам хавфсизлантирилмаган. Яроқсиз металл буюмлари ва темир дўконлар пала-партиш ташлаб юборилган. Трансформаторнинг ёнида одамларнинг савдо қилиши учун қўлбола шароит қилиб берилган.

    — Бу бозорча тез кунда бузилади. Ўрнидан автотураргоҳ барпо этилади,- деди бозор раҳбари Расул Насимов «Дарё» мухбирига.

    Бозор маъмурияти жойлашган бинонинг рўпарасида қурилган яп-янги автотураргоҳда қовун савдоси билан шуғулланиб турган савдогарларни кўрмаётган бозор раҳбари яна қандай автотураргоҳни мўлжаллаётган экан?!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Янги бозор тикланиш пайтида қарийб 180 га яқин тадбиркорнинг савдо қилишимиз учун жой масаласи муаммо бўлиб қолди - дейди тадбиркор Ҳикматулла Темиров. - Кичик бозорча атрофидаги йўлакларда савдо қилишимизга тўғри келган. Бироқ мутасаддилар айвон атрофида енгил типдаги қурилмалар, яъни акфали ёпиқ дўконлар қуришимизга оғзаки рухсат беришди. «Бузилмайди, қуринг, кейин ҳужжатлаштириб берамиз», - дейишганига ишониб, 30-40 миллион сўмга дўконлар қурдик. Энди эса «...бир кун муддатда енгил типдаги қурилмангизни бартараф қилиб, ер майдонини бўшатиб беришингизни ва янги савдо комплексига кўчиб ўтишингиз лозимлигини билдирамиз. Акс ҳолда, назорат қилувчи органлар билан келишилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиниши ва қонуний чоралар кўрилишини маълум қиламиз», - деган огоҳлантириш хати беришди.

    Тадбиркорларнинг айтишича, Ғиждувон деҳқон бозори, шунингдек, атрофидаги йирик савдо мажмуаларининг ҳаммасида ҳам ҳали ишлар тугаман. Дўконлар нархи 120 миллион сўмдан бошланади. Ижара тўловлари ҳам жуда қиммат.

    — Ғиждувон деҳқон бозорида катта-катта павильонлар қилинган. Деҳқончилик ёки озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, ноозиқ-овқат маҳсулотларга мўлжалланган дўконлар сотиб олинган. Бир ойда 5-6 миллион сўмга тенглашадиган ижара пулини эса биз тўлай олмаймиз. Ҳеч ким бу қиммат ижара пулли дўконларга киришни истамагач, бизни мажбурлаб, ижарасини тўлаб турасан, дея кутилмаганда кран билан келиб туриб, бузаман, дейишяпти, - деди тадбиркор Илҳом Жумаев. - Хўш, бизга қани жой? Жой бўлмаса, қаэрда савдо қиламиз?!

    Ғиждувон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Барака Толибовнинг «Дарё» мухбирига билдиришича, кичик бозорчадаги очиқ айвон остидаги расталар атрофидан вақтинча фойдаланиш учун ўз маҳсулотлари хавфсизлигининг таъминланиши мақсадида сотувчиларга енгил типдаги қурилмалардан дўкон тиклашлари мумкинлиги инобатга олинган. Тез кунда бузилиши кўзланган бозорча атрофидаги енгил типдаги дўконлар 6 ойча илгари эски автотураргоҳ ўрнида тикланган. Билдирилишича, енгил типдаги қурилмалардан тикланган дўконларни қуришда йиғма акфа маҳсулотларидан фойдаланилган. Улардан уй-рўзғор хўжалигида фойдаланиш ёки сотиш мумкин. Дўконларни тиклашда сарфланган харажатлар ҳужжатлар асосида ўрганилиб, тадбиркорларга имкониятдан келиб чиққан ҳолда кўмаклашилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Кўриб турибсиз, бу бозорча ҳам таъмирталаб ва янгиланишга муҳтож. Аммо очиқ айвоности расталари сақлаб қолинади. Тадбиркорларга эса ўтган йилнинг июль ойида вақтинча фойдаланиш мақсадида ҳар бирига 6-2 метр-квадрат ҳажмдаги ер майдонида енгил типдаги дўконлар қуришга рухсат берилган. Ўз маҳсулотлари хавфсизлиги учун бу вақтинча эканлиги жуда кўп бор тушунтирилган. Аммо бу бозорча таъмирланмайди ёки эски тос, эски ҳаммомлигича қолади, дегани эмас. Амалга ошилаётган ишлар шу тадбиркорларнинг ўзи учун. Ҳар бир тадбиркор эътиборимизда, - дейди Барака Толибов.

    Маълумотга кўра, тумандаги йирик бозорлардан бири — Хўжайи жаҳон номидаги буюм бозори 2015 йил туман марказининг бошқа манзилига кўчирилган. Ушбу буюм бозори 1000 та ўринга мўлжалланган. Айни пайтда 150 га яқин бўш савдо расталари бор. Аниқланишича, узоқ йиллардан буён кўча савдоси билан шуғулланиб келаётган кўплаб тадбиркорлар мавжуд бозорларнинг энг арзон расталаридан ҳам жой олишни истаган. Улар орасида ўзига тегишли жойни бошқага ижарага бериб, ўзи эса солиқ ва патент тўлашдан қочиб, кўча савдосидан бери келмаётганлар ҳам учради.

    — Мен ёш тадбиркорман. Эски бўлса ҳам арзонроқ жойдан фойдаланиб келаяпман. Аммо янги расталар учун патент тўлашга пулни қаэрдан оламан? Ҳамма асаби бузилгандан гапиради. Бир неча йил муддатга кредит эвазига беришсин, кам-кам тўлаб борамиз, - деди ўзини Иброҳим деб таништирган ёш тадбиркорлар.Маълум бўлишича, янги бозорда савдогарлар учун шарт-шароит яхши.

    — 174-растадан жой олдим. Кўчмайман, чунки арзимайди. Маҳсулотларимизнинг ўндан бири ҳам сиғмайди ўша ерга, - деди ҳўл мева сотувчи аёллардан бири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, бозор фойдаланишга топширилгач, маъмурият савдогарларга белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилса, унга растадан жой ажратилишини айтган. Аслида, аввалроқ расталардан фойдаланиш бепуллиги маълум қилинган.

    Савдогарлар пул тўлагани ҳақидаги «квитанциялар»ни кўрсатар экан, бозор раҳбари Расул Насимов буни «чек», «патент» ва ниҳоят ўтган йилдан қарздорликлар, деб изоҳлади. Сотувчиларининг айтишича эса улар томонидан ҳар куни кунлик тўловлар амалга оширилган. Кўпчиликдан бир хил — 1 миллион 216 минг сўмдан маблағ ундирилган «квитанциялар»да июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь ойи учун тўлов, - деб кўрсатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мен ҳеч қачон бозорда савдо қилмаган бўлсам. Ҳатто ўтган йилнинг ноябрь ойида тўлов варақасида ойлик тўлов ёзиб қўямиз, дейишганига ҳам рози бўлдим. 900 минг сўм тўладим. Аммо уч ойдан буён сарсонман. Пулимни қайтариб беришсин, - деди Насиба Файзуллаева. Бозор раҳбари эса «Тўловлар нотўғри ундирилган бўлса, қайтарилиши»ни айтиб қўя қолди.

    — Бозорда жой тарқатилаётганда ҳам адолатсизликка йўл қўйилди. Бозор ичида беобрўлик қилсангиз, нонингизни топасиз. Йўқса, бозорчилик қилолмайсиз. Ҳамма жой бепул тарқатилган. Андиша қилиш керакмас, ўз ҳуқуқини билган тадбиркор ноўрин пул тўлови ҳақида органга мурожаат қилиши керак, - дейди тадбиркорлардан бири Зулфизар Тоҳирова. - Ҳозир мен ўзим эгаллаб олган растага «Менга тегишли» деб 21 киши келди. Аммо мен шу жойни бермайман.

    Фото:«Дарё»

    Фото:«Дарё»

    — Ҳар бир тадбиркор давлат ҳимоясида. Аммо, бу тадбиркорнинг хоҳлаган жойида ўтириб, савдо қилиши керак, деган гап эмас. Ҳар бирига савдо қилиши керак бўлган жойни белгилаб, имкониятни яратиб берамиз. Мазкур деҳқон бозори орқасида жойлашган турли муаммоларга туртки бўлаётган кичик бозорча ҳам тўлиқ таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилади. Атрофи очиқ, усти ёпиқ айвонли бу бозорча юзлаб тадбиркорлар корига ярайдиган замонавий қиёфага келтирилади, - деди туман ҳокими ўринбосари Ахтам Аҳмедов.

    07.01.2020, 08:50   Изоҳ (0)   28824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги мактабда ўқувчилар ўз ихтиёри билан мебель ташигани маълум қилинди

    07.01.2020, 08:27

    Термизда ҳамшира бемор боланинг яқини томонидан калтакланди (видео)

    07.01.2020, 07:28

    Деҳқонободда ўқувчилар дарё кечиб мактабга бормоқда

    07.01.2020, 06:44

    Умра зиёратига борган Ўзбекистон фуқароси Жиддада оғир аҳволга тушиб қолди

    07.01.2020, 06:23

    Чегарадаги отишма: Қирғизистонлик чўпонлар Ўзбекистон чегарачилари билан жанжаллашди

    07.01.2020, 06:04

    Самарқандда бир кишини ёқиб, жарликдан итариб, кўмиб юборган жиноятчининг 17 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолди

    06.01.2020, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин - ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    “Eterна” Ўзбекистонда: Кинопоиск қандай қилиб мамлакат манзараларини афсонавий шаҳар-давлатга айлантирди 

    Ўзбекистон | 7 август, 19:30

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08

    АҚШда ўзини Худонинг элчиси деб таништирган фирибгарлар 91 ёшли эркакни 60 млн долларга чув туширди

    Дунё | 7 август, 20:49

    Покистонда полиция машинаси портлаши оқибатида 2 нафар ходим вафот этди 

    Дунё | 7 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.