• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Муаммолар ичра қолаётган «Барселона»

    Испания Ла Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми биринчи даврасига якун ясалди. Тўғри, «Барселона» тўплар нисбатига кўра, азалий рақиби «Реал»ни ортда қолдириб, биринчи давра чемпиони бўлди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Аммо бу «Барселона»да муаммолар йўқлиги ёки камлигини англатмайди. «Реал»дан фарқли ўлароқ каталонияликларда муаммолар керагидан кўпроқ. Зидан жамоаси ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Фақат бу йўлда Зиданга кутилмаган жароҳатлар халал бериб турибди. Агар жароҳатланган Азар, Васкес, Хамес, Асенсио, Марсело каби футболчилар тўлиқ куч билан сафга қайтса, «Реал»нинг ўйини фақатгина кучайиши мумкин. Ҳар ҳолда бизнинг фикримиз шундай. Бироқ ҳозир «Реал» ҳақида эмас, «Барселона» ҳақида гаплашамиз.

    Фото: beIN SPORTS

    Фото: beIN SPORTS
    Юқорида таъкидлаганимиздек, «Барселона»да муаммолар кўп. Булардан биринчиси, албатта, — Вальверде жаноблари. Эрнестонинг узоқроқ мураббийлик курсисида қолиб кетаётганига сўзсиз Лео Месси сабабчи. Мессининг ақл бовар қилмас ҳаракатлари ва натижалари сабаб Вальверденинг кўплаб хатолари ёпилиб, кўринмай келмоқда. Ишонинг, «Барселона» Вальвердесиз ҳам ўйнай олади. Эҳтимол, икки йилдан бери шундай ўйнаб келаётгандир. «Барселона»нинг ҳозирги ўйинида мураббийнинг имзоси кўринаётгани йўқ. Аксинча, юқори даражага эга футболчилар сабаб «Барселона» ҳамон Ла Лигада фаворит. Чемпионлар Лигасида эса нималар бўлаётганидан бохабарсиз, деб ўйлаймиз.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Иккинчиси эса ҳимоя чизиғи аввалгидек ишончли эмаслигидир. Жумладан, Жорди Альбанинг ўйинида жароҳат сабаб пасайиш кузатилди. Унга ўринбосар сифатида олиб келинган Хуниор Фирпо эса ҳозирча ишончни оқлай олгани йўқ. Ўнг қанотнинг эса ҳозирча умуман эгаси йўқ. Ҳар ҳолда Нелсон Семеду ушбу қанотда «қирол» даражасига чиқа олмади. Марказ эса қанотлардан кўра, ҳали ҳам ишонса бўладиган даражада. Бунга сабаб Клеман Лангле. Француз Каталония клубида катта ўсишга эришди. Балки бунга ёнидаги тажрибали шерик — Херар Пикенинг борлиги сабабдир. Аммо Пикеда ҳам секин-аста ёш таъсири сезилмоқда. Февралда 33 ни қоралайдиган Пикенинг ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Буни қаердан оляпсан, дейишингиз мумкин. Келинг, «Барселона»нинг сўнгги мавсумларда Ла Лигада қайд этган тўплар нисбатига назар ташлаймиз:

    • 2018/19: 90-36
    • 2017/18: 99-29
    • 2016/17: 116-37
    • 2015/16: 112-29
    Сўнгги 4 та мавсум Каталония клуби Ла Лигада 36, 29, 37 ва 29 тадан гол ўтказган. Бу 38 та ўйинда эканлигини ёдда тутиб туринг, азиз мухлис. Жорий мавсум ортда қолган 19 та турда «Барселона» қуйидаги статистикани қайд этиб турибди: 49:23*. 19 та ўйинда 23 та гол «Барселона» учун, Тер-Штегендек дарвозабони бор клуб учун жуда ҳам кўп. Ҳимоя чизиғи муаммоси ҳақида гапираётганда немис дарвозабони борасида сўз очмганимизни тушунгандирсиз. Агар тер-Штеген бўлмаганида 23 рақами ўрнида бошқа каттароқ сон бўлиши табиий эди. Марк ҳозирги «Барселона»нинг чинакам бахти. Унинг йўқлиги эса Каталония дербисида яққол кўзга ташланди.

    Майдон марказида ҳам муаммолар бор. Иван Ракитич ва Артуро Видалнинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда. Видаль атрофида миш-мишлар тўхтамаётган бўлса-да, у ҳозирча марказдаги энг фойдали футболчилардан бири бўлиб турибди. Артуро Ла Лигада 15 та ўйинда (579 дақиқа) майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди. Ракитичнинг статистикаси эса қуйидагича: 13 та ўйин (614 дақиқа) 2 та голли узатма. Майдон марказига Френки де Йонг олиб келинган вақтдаёқ Видаль ва Ракитичнинг захирада қолиб кетиши кутилганди. Бироқ Фрэнки ҳам ўтган мавсум «Аякс»даги ўйинини кўрсатаётгани йўқ. Бразилиялик Артур бўлса, мавсумни жароҳат билан ўтказмоқда. Серхи Бускетс ҳамон бир маромда ўйин кўрсатаётган кам сонли ўйинчилардан бири. Серхи Роберто эса ҳали ҳам ўнг қанот ва марказда сарсон. Футболчи гоҳ марказда ярим ҳимоячи ролида, гоҳ қанотда ҳимоячи сифатида кўриниш бермоқда. Аммо шундай бўлса-да, жорий мавсум Ла Лигада энг кўп вақтини майдонда ўтказган ўйинчилардан бири — 1363 дақиқа.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Лео Месси бор экан, «Барселона» ҳужум чизиғи ҳар доим хавфли бўлиб қолаверади. Месси—Суарес тандеми жорий мавсум «Барселона» голларининг энг кўп қисмига эгалик қилиб турибди. Мессида гол+пас 13+6 ни ташкил этиб турган бўлса, Суаресда бу кўрсаткич 11+7. Фақатгина трионинг учинчи вакили Антуан Гризманн Каталония клубига тўлиқ мослаша олгани йўқ. Аммо Месси ва Суарес бор жойда унинг натижалари ҳам чакки эмас — 7 та гол ва 5 та голли узатма. Шунинг учун ҳам ҳужум чизиғига ортиқча эътирозлар йўқ. Агар Гризманн Месси/Суарес билан ўйин борасида тил топишиб кета оладиган бўлса, нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Камига Ансу Фати ҳам борлигини унутмаймиз.

    Жароҳатланган Самюуэль Умтити сафга қайтса ҳимоя чизиғидаги муаммолар бироз бўлса-да ёпилиши мумкин. Усмон Дембеле эса ҳужум чизиғига ҳали ҳам фойда келтириши мумкин. Боиси Месси марказда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, ҳужум триосида Гризманн — Суарес — Дембелени кўриш қизиқроқ бўларди.

    Нима бўлганда ҳам жорий мавсум «Барселона»га Ла Лигада осон бўлмаслиги аниқ. Муаммоларни эса муаммонинг ўзи (Вальверде) ҳал қила олса, бундан фақат мухлислар ютади. Сиёсат аралашган, зерикарли нурсиз, голсиз «Эль-Класико»дан кўра, кучга тўла «Барселона» ва «Реал» тўқнашуви кимга ёқмайди дейсиз, азиз мухлис!

    05.01.2020, 17:57   Изоҳ (0)   55734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига собиқ бош ҳаками «Сурхон»га бош директор бўлди

    05.01.2020, 16:56

    Ўзбекистон тарихида илк бор Паратаэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритилди

    05.01.2020, 13:45

    Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

    04.01.2020, 23:35

    «Бавария» яна «Шальке-04» дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

    04.01.2020, 22:33

    «Ливерпуль»нинг 5 нафар футболчиси 2019 йил рамзий терма жамоасидан жой олди

    04.01.2020, 21:32

    «Барселона» собиқ футболчиси Хитой клубини бошқаради

    04.01.2020, 20:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    Ўзбекистон | 21 июл, 14:05

    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

    Реклама | 21 июл, 13:39

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси — манба

    Спорт | 21 июл, 14:02

    Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган” 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:58

    “Супербактериялар миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлади” — экспертлар

    Дунё | 21 июл, 13:50

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:39

    Instagram: Турмушга чиқаётган Марям Тиллаева, набирали бўлган Раъно Зокирова, Юлдуз Турдиева оиласида жудолик

    Маданият | 21 июл, 13:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.