Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулжаной Наимова Токио—2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Наимова-58 килограмм вазн тоифаси рейтинги орқали Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Шу тариқа Гулжаной Ўзбекистон Паратаэквондо тарихида Паларимпия ўйинларига лицензия олган илк спортчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)