«Бавария» клуби «Шальке-04» дарвозабони Александр Нюбел билан шартнома имзолади. Бу ҳақида мюнхенликлар расмий сайтида маълум қилинди.
23 ёшли посбон 2020 йилнинг ёзида эркин агент мақомида «Бавария» сафига келиб қўшилади.
Таъкидланишича, Нюбел «Бавария» билан беш йиллик шартнома имзолаган.
Дарвозабон Бундеслига 2019/20 йилги мавсумида «Шальке-04» сафида 15 ўйин ўтказди. У мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам гелзенкирхенликлар сафида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария»нинг асосий дарвозабони Мануэль Нойер ҳам 2011 йилда «Шальке-04»дан мюнхенликлар сафига ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)