Ўзбекистонлик яккарашчи Маҳмуд Муродов UFC’даги учинчи жангини бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказади, дея хабар қилмоқда GoSport.
Мазкур жанг 14 март куни Бразилияда мезбонлик қиладиган UFC оn ESPN+ 28 мусобақаси доирасида ўтказилади. Аслида Антонио Карлосга қарши Бред Таварес жанг қилиши керак эди, бироқ жанг бекор қилинган. Тавареснинг ўрнини Маҳмуд Муродов эгаллаган.
Маълумот учун, 29 ёшли Антонио Карлос UFC’да 11 та жанг ўтказиб, уларнинг еттитасида ғалаба қозонган ва ўрта вазн рейтингида 14-поғонада бормоқда.
Аввалроқ Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобида мағлуб этган, кейин эса Тревор Смитни нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)