Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули этиб Алишер Бабаев тайинланди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Бунгача ушбу лавозимда Жаҳонгир Иргашев ишлаб келаётган эди.Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси 2018 йил мартида очилган. Ушбу консуллик Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)