Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер Лигасида сўнгги ўн йилликдаги энг яхши тўпурарга айланди.

Фото: Yandex Photos

Фото: Yandex Photos

31 ёшли аргентиналик футболчи 174 та гол билан етакчилик қилмоқда. Агуэро 2011 йилдан буён манчестерликлар сафида ҳаракат қилиб келади.

Ўн йилликнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн эгаллади. 2013/14 йилги мавсумдан бошлаб «шпорлар»нинг асосий таркиб футболчисига айланган Ҳаррининг ҳисобида 136 гол бор.

Учинчи ўрин эса «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» жамоаларининг собиқ форварди Уэйн Рунига тегишли бўлди (114 гол).

Премьер Лиганинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши тўпурарлари:

  1. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 174.
  2. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 136.
  3. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед», «Эвертон») — 114.
  4. Ромелу Лукаку («Челси», «Эвертон», «Вест Бромвич», «Манчестер Юнайтед») — 113.
  5. Робин ван Перси («Арсенал», «Манчестер Юнайтед») — 98.
  6. Жейми Варди («Лестер») — 97.
  7. Эден Азар («Челси») — 85.
  8. Оливье Жиру («Арсенал», «Челси») — 78.
  9. Раҳим Стерлинг («Ливерпуль», «Манчестер Сити») — 77.
  10. Садио Мане («Ливерпуль») — 76.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди