«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг «Реал»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
Мадридликлар клуби раҳбарияти Погбани ўз жамоасида кўришни истаётган «Реал» устози Зинедин Зиданнинг илтимосига рад жавобини берган, дея хабар қилмоқда АS.
Нашр версиясига кўра, раҳбарият Зиданга жамоанинг 21 ёшли футболчиси Федерико Вальвердега эътибор қаратишни маслаҳат берган. Бунинг устига Погбанинг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади ва «Манчестер Юнайтед» франциялик футболчини 150 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ўз навбатида бунча миқдорда пул сарф қилиш «Реал» раҳбарларига ҳуш келмаяпти.
Погба Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида олти ўйин ўтказди ва бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)