«Барселона» клубининг ярим ҳимоячиси Карлес Аленья фаолиятини «Бетис»да давом эттиради. Бу ҳақда «Бетис» матбуот хизмати хабар қилди.
Севильяликлар клуби 21 ёшли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олди. Келишувда сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги банд йўқ.
Ушбу мавсум Аленья «Барселона» сафида Ла Лигада тўртта ва Чемпионлар Лигасида битта ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)