«Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэл Варан Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
El Desmarque нашрининг хабар қилишича, франциялик футболчи хизматларига «шпорлар» устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдирган. Эҳтимолий трансфер 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Португалиялик мутахассис Варан билан «Реал»даги биргаликда фаолияти орқали яхши таниш. Жозе 26 ёшли футболчини «Манчестер Юнайтед»да ишлаб юрган вақтларида ҳам ўз жамоасига кўришни истаганди.
Рафаэл 2019/20 йилги мавсумда «Реал» сафида 20 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида биттадан гол ва самарали узатма бор. Марказий ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Варан «қаймоқранглилар» сафида 2011 йилдан буён тўп суради. Унинг аввалги жамоаси Франциянинг «Ланс» клуби бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)