Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович «Милан»га қайтди. Бу ҳақда италян клуби маълум қилди.
38 ёшли футболчи миланликлар билан 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувни яна бир йилга узатириш банди ҳам киритилган.
Ибрагимович Миланга 2 январь куни келади ва тиббий кўрикдан ўтган ҳолда жамоадошлари билан илк машғулотда қатнашади. Шундан кейин у шартномага имзо чекади ва ўйинчининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Златан 2010—2012 йиллар мобайнида «Милан»да ҳаракат қилган. Унинг сўнгги клуби «Лос-Анжелас Гелакси» бўлиб, Ибра ноябрь ойида у ерни тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)