Қашқадарё вилоятидаги «Яккабоғ—Чироқчи» йўлининг Чироқчи тумани «Кўктош» маҳалласидан ўтган 35-километрида 28 декабрь куни соат тахминан 14:30 да бир неча инсоннинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Nexia автомобилини бошқариб кетаётган 20 ёшли Ф.Ж. ўзидан олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиққан, бироқ қувиб ўтишни якунлай олмай, қаршисидан келаётган «Камаз» юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

«Оқибатда Nexia ҳайдовчиси Ф.Ж. ва унинг уч йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган», — дейилади Тергов департаменти ахборотида.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти