Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар бермоқда.
Низомга кўра, Интеллектуал мулк агентлиги қуйидаги ҳисоб рақамларини очади:
- банкларда хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари, шу жумладан, блок-ҳисоб рақамлари;
- ғазначилик бўлинмаларида миллий валютадаги тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари.
Жамғарма маблағларидан:
- агентликни моддий-техник таъминлаш;
- агентликнинг бино ва иншоотларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш, жиҳозлаш;
- ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
- хизмат сафарлари харажатларини қоплаш ва бошқа шу каби мақсадлар учун фойдаланилади.
Изоҳ (0)