Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор тадбир давомида Тошкент тумани «Оқкўприк» темир йўл чегара станциясига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.Вагонлардан бирининг ғилдирак жуфтликлари орасида оғирлиги 371,55 граммни ташкил этувчи 2 дона ўрамда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)