Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Мирзо Улуғбек тумани Бинокор ва Шўртепа кўчаларида газ қувурларининг таъмирланиши сабабли, кўплаб табиий газ истеъмолчилар вақтинчалик тармоқдан узилади.
Жумладан, Қалантой, Узумзор, Шукур Бурҳонов, Интизор, Шўртепа, Бўз-1 мавзеси, Шўртепа 1-тор, Ҳабиб Абдуллаев, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Дўрмон йўли кўчаларидаги аҳоли истеъмолчилари, Академия шаҳарчаси, СОС-болалар шаҳарчаси ҳамда Губкин номидаги институти биносидаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминотидан фойдаланишнинг вақтинча имкони бўлмайди.
Изоҳ (0)