Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 9-мавзедаги 259-мактаб ўқувчилари лой кечиб мактабга бормоқда. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, мактабга кириш йўли таъмирталаб бўлиб, айниқса, қиш мавсумида лой кечиб ўтишга тўғри келади.
Болалар мактабга қатнайдиган йўлнинг тахминан 200 метри асфалт қилинмаган. Автомобиллар кўп юриши оқибатида чуқурлар юзага келиб, ёғингарчилик пайтида сув ва лойга тўлган. Шунингдек, йўл атрофига маиший чиқиндиларга ташланган.
Изоҳ (0)