Бугун, 26 декабрь куни Қуёш тутилиши кузатилмоқда. Ушбу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудининг ҳамма жойида қисман — ҳалқасимон тутилиш шаклида юз бермоқда.
Қуёшнинг бунчалик кичик қисми тўсилганини қуролланмаган кўз билан пайқаб бўлмайди. Бунинг учун қорайтирилган шиша ёки пайвандлаш ниқоби керак бўлади.
Унинг тўлиқ фазаси Саудия Арабистони, Индонезия ва Ҳиндистоннинг жанубида кузатилиб, бунда Ой Қуёш сиртининг 96 фоизини тўсади.
Тошкентда тутилиш соат 8:00 да бошланиб, максимум фазага 9:00 да етди. Бунда Қуёш диаметрининг 38 фоизи тўсилади.
Ўзбекистон жанубий нуқтаси – Термиз шаҳрида у 2 соат 16 дақиқа давом этади. Тутилиш соат 10:06 да тугайди.
Изоҳ (0)