Фарғона вилояти Бешариқ туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 65 ёшли фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
24 декабрь куни соат 19:00 ларда 4К-896 «Бешариқ—Чорвоқтуркача—Балиқчи» автомобиль йўлининг 4-километрида номаълум машина йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Бешариқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.А. ўз бошқарувидаги «Ваз-21051» русумли автомобилида содир этгани аниқланиб, айбдор шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.
Изоҳ (0)