«Мегафон» компанияси Антон Черепенниковнинг «ИКС Холдинг»ини сотиб олиши мумкин. Операторнинг асосий эгаси ҳислобланувчи Алишер Усмоновнинг айтишича, икки компаниянинг активларини қўшиб юбориш режалаштирилмаган, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: «Коммерсантъ»

«Қўшиб юбориш бўлмайди. Балки ‘Мегафон’ ‘ИКС Холдинг’ни сотиб олиши мумкин», — дея агентлик Усмоновнинг сўзларини келтиради.

Алишер Усмонов, «Мегафон» ва «ИКС Холдинг»нинг вакиллари ушбу масалага изоҳ беришдан бош тортган.

«Мегафон»нинг 70,32 фоизи Алишер Усмоновнинг USМ Group компаниясига тегишли, қолган 29,68 фоизи эса операторнинг юз фоизли шўбаси «Мегафон Финанс»га қарайди.

«Интеллектуал компьютер тизимлари» холдинги 2018 йилнинг декабрида рўйхатдан ўтган ва унинг 99 фоизи Черепенникка тегишли. Ҳозирда унинг бошқарувида 23 та актив мавжуд, жумладан, ахборот хавфсизлги соҳаси билан шуғулланувчи «Форпост», «Цитадель» ва «Криптонит» компаниялари.

Антон Черепенникнинг асосий бизнеслари доим Алишер Усмоновга боғлиқ бўлган — у миллиардердан нимадир сотиб олган ёки сотган. Бу турдаги биринчи битим USM Group’нинг 100 миллион доллар миқдорида Черепенникнинг «Virtus.Pro» жамоасига киритган инвестицияси ҳисобланади.