Бош прокуратура Тошкент шаҳрида юз берган қасддан одам ўлдириш жинояти ҳақида маълумот берди.
20 декабрь куни соат 01:30 ларда М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро 1978 йилда туғилган, муқаддам судланган В.К. бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлни вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.
Оқибатда 2015 йилда туғилган қизча вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23 декабрда Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
В.К. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)