Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш қонун йўли билан ман этилди. Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директори Дмитрий Ли имзолаган буйруқда шу ҳақда сўз боради.
«Крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин эмас», — дейилади буйруқда.
Ҳужжатда крипто-активлар сифатида блокчейндаги маълум қиммати ва эгаси бўлган ёзувлар жамланмаси кўзда тутилган.
Буйруқ билан мамлакат ҳудудида крипто-биржа савдосини юритиш тартиби ҳам белгиланган. Ҳозирча Ўзбекистонда бундай биржа йўқ, бироқ ҳатто пайдо бўлган тақдирда ҳам фуқаролар унда фақат чет элликларга крипто-активлар сотиши мумкин, харид қилиш тақиқланган. Шунингдек, аноним келишувлар ҳам ман этилган.
Изоҳ (0)