Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида юз берган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса 22 декабрь куни соат 01:00 ларда Ғузор тумани ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг 1249-километрида юз берган.
Шу туманда яшовчи 57 ёшли ҳайдовчи Б.Н. Damas автомобилида қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Damas ҳайдовчиси Б.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)