Ўзбекистонда 21 декабрь куни пиёдалар иштирокида 10 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, дея хабар бермоқда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати. Хусусан, соат 17:30 ларда Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Жарариқ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган К.Д. маст ҳолда, ҳужжатларсиз Mercedes-Benz автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда — Қашқадарёнинг Косон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Х.С.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Х.С. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)