Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Ўзбекистоннинг карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро Конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат 9 декабрь Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва Сенат томонидан 14 декабрь куни маъқулланди.
Ҳужжатнинг мақсади-ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш ва миллий фитосанитария тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштиришдан иборат.
Ўсимликлар карантини ва уни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция—зарарли организмларнинг интродукцияси ва тарқалишининг олдини олиш орқали етиштириладиган ва ёввойи ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим.
Бугунги кунда ушбу конвенсия 183 та давлат томонидан имзоланган. Конвенция ўсимликлар ёки ўсимлик маҳсулотларининг барча трансчегаравий ҳаракатларига нисбатан қўлланилади.
Изоҳ (0)