Тошкентнинг Юнусобод туманидаги тўққизта — 2, 3, 11, 13, 14, 15, 17, 18 ва 19-мавзе ва битта — «Бободеҳқон» маҳалласи аҳолиси 23 декабрь оқшоми ва 24 декабрь тонгида электр таъминотисиз қолди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси тушунтириш берди.
Маълум бўлишича, 23 декабрь куни соат тахминан 22:00 да «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Метроқурилиш» корхонаси томонидан Юнусобод туманида экскаватор билан ер қазиш ишлари олиб борилаётганида Тошкент шаҳар электр тармоқлари тасарруфидаги юқори кучланишли кабелларга зарар етказилиб, авария содир бўлган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар электр тармоқларининг Юнусобод туман электр таъминоти корхонасининг махсус тезкор бригада ишчи гуруҳи томонидан авария оқибатларини бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш ишлари бўйича чоралар кўрилган ва ҳозирда туман мавзелари электр таъминоти билан таъминланган.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ахборотида.
Изоҳ (0)