Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо учта мамлакат — Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон компьютер, телефон ва ақлли телевизорларга Россия дастурларини мажбурий тартибда ўрнатишни кўзда тутувчи қонунга қарши чиқди, деб ёзади Meduza.
Иттифоқ иштирокчилари 13 декабрь, жума куни Евросиё иқтисодий комиссиясининг ички бозорлар фаолияти департаменти йиғилишида ушбу қонунни муҳокама қилди.
Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистон вакиллари қонунга киритилаётган ўзгартиришлар Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлардан Россияга техника воситалари айланмасини чеклаши ва иттифоқ ички бозори функцияларини амалга оширишда тўсиқлар яратиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, махсус комиссия иттифоқ иштирокчилари фикрини ўрганаётгани, қонун савдога халал бериш, бермаслиги юзасидан бир қарорга келгани йўқ.
Изоҳ (0)