22 декабрь кунига ўтар кечаси «Олмаота—Тошкент—Термиз» трассасида йўловчи автобуси ва бир нечта автомобиллар йўловчилари эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Казавтожол» АЖга таяниб, Tengrinews хабар берди.
Маълумотларга кўра, улар об-ҳаво шароити ёмонлашгани туфайли ҳаракатланишни тўхтатишга мажбур бўлган.
Автомобильар йўлнинг 593—632-киломтерларида тўпланиб қолган. Шу билан бирга, йўловчи автобуси йўлдан чиқиб кетган. Йўлдан фойдаланиш бўйича участкалар ходимлари томонидан йўловчи автобусида бўлган 36 киши ва енгил автомобиллардан 44 киши Туркистон вилояти Шакпак бобо қишлоғига эвакуация қилинди.
Республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ноқулай об-ҳаво шароитида Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Туркистон вилоятларида вақтинча чекловлар жорий этилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)