Биз шу пайтгача эришган натижалар шуни кўрсатадики, мамлакатнинг ёқилғи-энергетика комплекси барқарор ривожланмоқда. Модернизация ва инновацион ечимларни қўллаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлиги ошмоқда, экологик хавфсизликни яхшилаш ва ишчилар учун ижтимоий кафолатларни кучайтириш бўйича кўп ишлар қилинмоқда.Ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Нефть ва газ соҳасида 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сонли «2017—2021 йилларда углеводород хом ашёсини ишлаб чиқаришни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига биноан кўламли дастур амалга оширилмоқда. Дастур янги қудуқларни қуриш ва мавжудларини капитал таъмирлаш, янги технологик объектларни барпо этишни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси углеводород етказиб бериш географиясини, шу жумладан, мамлакат учун стратегик йўналишларни сезиларли даражада кенгайтиради.Бурғулаш саноати билан қандайдир тарзда боғлиқ бўлган ҳар бир киши бу иш юқори даражадаги хавф ва таваккалчилик билан боғлиқлигини яхши билади. Шуни таъкидлаш керакки, қудуқларни бурғулаш фақат барча қоидалар ва талабларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Eriell гуруҳи бу вазифани 15 йил давомида уддалаб келмоқда, 2019 йил компания учун юбилей йили бўлди.
Eriell гуруҳи доимий равишда техник имкониятлари захираларини такомиллаштирмоқда ва кенгайтирмоқда. Компания энг инновацион ва юқори технологияли бурғилаш техникалари паркига, 110 бурғулаш қурилмасига (шу жумладан, 36 пудратчи бурғулаш қурилмаларига), жумладан, юк кўтариш қуввати 675 тонна бўлган ўта оғир бурғулаш қурилмасига эга. Бундан ташқари, компаниянинг шахсий паркида 1410 дан ортиқ автотранспорт, юкларни ташиш-тушириш ва илғор махсус ускуналар мавжуд. Eriell’нинг техник салоҳияти жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг Америка нефть институти (API) стандартларига мувофиқ замонавий отилишга қарши ускуналар билан нефть ва газ бозорида ишончли шериклар сифатида ном қозонган Уралмаш, HongHua Group, DFXК каби йирик ва илғор халқаро ишлаб чиқарувчилар билан тайёрланган ва жиҳозланган стационар, эшелон ва мобил бурғулаш қурилмаларига асосланади. Бурғулаш қурилмалари Caterpillar, National Oilwell Varco, Derrick, Allison, Volvo Penta, Tesco, Perkins каби йирик жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг тегишли жиҳозларига эга.
2019 йилда компания пудратчилар («Ўзбекнефтегаз» АЖ бурғулаш компаниялари) билан биргаликда 109 та қудуқни қазиб тугатди ва йил охирига қадар яна 6 та қудуқни қазиб тугатиш кутилмоқда. Йилига умумий қазиш ишлари 320,000 мни ташкил этди. Шу билан бирга Eriell компанияси томонидан бурғулашнинг тижорий тезлиги ойига 1346 м га етди.Бурғулаш тезлигини ошириш ва янги технологиялар ёрдамида сифат кўрсаткичларини яхшилаш билан бир қаторда Eriell компанияси ўтган йилдан бери паст дебит бўлган ёки газ оқимининг тўлиқ мавжуд бўлмаган қудуқларда қатлам унумини ошириш мақсадида қатламларнинг гидравлик синиши (ҚГС) усулини фаол равишда қўлламоқда. 2019 йил бошидан буён Қашқадарё ва Бухоро вилоятидаги 54 қудуқда қатламларнинг гидравлик синиши флоти (ҚГС) томонидан амалга оширилди.Газ оқимини кўпайтиришнинг яна бир усули — бу кўп ҳажмли кислота билан ишлов беришдан иборат бўлиб, қопланган колтюбинг қурилмаси ёрдамида амалга оширилади. 2019 йилда ушбу усулнинг 67 қудуқда қўлланилиши аҳолининг эҳтиёжлари учун табиий газ қазиб олишнинг қўшимча ўсишини оширишга имкон берди.2019 йил бошидан бери компания Сурхондарё, Бухоро-Хива, Орол-Устюрт минтақалари ва Ҳисор туманининг жануби-ғарбий қисмидаги ҳудудда юк кўтариш қурилмалари ёрдамида 79 та қудуқда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширди.2017—2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида конларни ўзлаштириш соҳасида 114 та нефть ва газ қудуқлари уланди; умумий узунлиги 139 км бўлган 114 та қувур ўтказгич шлейфлари қурилиши якунланди ва фойдаланишга топширилди; умумий узунлиги 201,5 км бўлган 14 та газ қувурлари коллекторларини қуриш якунланди ва фойдаланишга топширилди; 7 та газ йиғиш пункти қурилди. «Сурғил конларида 50 қудуқни жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида 20 қудуқ жиҳозланди ва 14,67 км узунликдаги 10 та қувур ўтказгич-шлейфлар қурилди.
2019 йилги энг йирик ва энг мураккаб лойиҳа «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони бўлди, унинг захиралари 100 миллиард кубометрдан ортиқ табиий газга баҳоланди. 2019 йилда 3,600 м чуқурликдаги биринчи баҳолаш қудуғи қазилган. Ҳозирги вақтда конда 7 та қудуқ қазилиши ишлари олиб борилмоқда, улардан 3 таси дебитини аниқлаш учун синовдан ўтмоқда. Шу билан бирга қудуқларнинг чуқурлиги 3500 дан 4600 м гача ўзгариб туради. 2019 йил 24 июль куни «Мустақилликнинг 25 йиллиги»да бурғулаш натижасида янги табиий газли объект очилди. Қайд этилишича, навбатдаги қудуқни қазиш жараёнида XVI ишчи горизонти аниқланди, унинг ўртача суткалик газ оқими 300 минг кубометрни ташкил этади. Бойсунда амалга оширилаётган лойиҳа мамлакатнинг жанубий ҳудудларини ҳар томонлама ривожлантиришга имкон беради, ёқилғи-энергетика, кимё саноатини, қурилиш саноатини ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга яна бир туртки бўлиб, Сурхондарё вилояти бюджетини сезиларли даражада тўлдиради ва янги иш ўринлари яратади.
Сўнгги йилларда Eriell’нинг инновацион ечимларни жорий этиш натижасида углеводород хом ашёсини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга таъсири миллиардлаб кубометр кўк рангли олтинни, шунингдек, Ўзбекистонда юз минглаб тонна конденсат ва нефтни ташкил этди. Шундай қилиб, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09. 03.2017 йилдаги 2822-сонли Қарори ижроси доирасида Eriell ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибий бўлинмаларининг биргаликдаги фаолияти натижасида ишлаб чиқариш республика аҳолиси эҳтиёжлари учун ишлатиладиган 7 миллиард м3 табиий газ, 240 минг тонна конденсат ва 150 минг тоннадан ортиқ нефтни қазиб олишни ташкил этди. Ва ҳар йили бу кўрсаткичлар фақат ўсиб боради.Eriell малакали мутахассисларни тайёрлашга катта аҳамият беради. Бугунги кунда компания ходимларининг қарийб 52 фоизини ёшлар ташкил этади, бу ёш кадрларни ишга жалб қилишнинг самарали сиёсати ҳақида гапиради. Ўтган йили Ўзбекистонда 1754 киши компания томонидан иш билан таъминланди.
Eriell компаниясида ўзининг «Eriell prof education» ўқув маркази мавжуд. Марказнинг кўп функцияли ўқув фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги фармонига биноан барпо этилиб, нефть ва газ соҳасидаги менежерлар ва етакчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича илғор хорижий тажрибани энг янги таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнига кенг жорий этишга қаратилган.
«Eriell prof education»нинг ажралмас қисми унинг Қаршидаги минтақавий филиалидир. Филиал бурғиловчи ёрдамчиси, дизелчи, чилангар ва ҳоказо каби 17 та йўналиш бўйича бурғулаш соҳасида мутахассислар тайёрлашни амалга оширади. 2019 йилда «Eriell prof education»да компаниянинг турли департамент ва хизматларининг 286 та ходими ўқитилди. Бундан ташқари, 139 нафар ходим қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқиб чиқди. Компания шунингдек, инглиз тили курсларини ҳам ўтказади, бу ерда 288 ходим ишни давом эттирган ҳолда ўқиган.
Шунингдек, 2019 йилда ўқув марказида 338 нафар учинчи тоифали бурғиловчи ёрдамчиси, 200 та дизелчи-моторчи, 51 та бурғулаш мосламалари чилангари, 339 стропалчи - такелажчи, 96 – босим остида ишловчи идишлар операторлари, 11 киши баландликда ишлаш, 185 – фавворага қарши хавфсизлик, 17 киши – устки монтажчилик, 27 киши – RigPass мутахассисликлари бўйича ўқитилди.Eriell Group жамият олдида жавобгардир ва энг қатъий халқаро сифат ва атроф-муҳитни ҳимоялаш стандартларга риоя қилади. Компания ўз ходимлари, уларнинг оила аъзолари олдида ижтимоий жавобгарлик сиёсатига амал қилади ва ўзи фаолият юритадиган ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражасини оширишга ҳисса қўшишни муҳим деб билади.2019 йил ноябрь ойида Eriell Group ва «Enter Engineering» имконияти чекланган болалар учун 560-сонли «Семурғ» давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини тўлиқ реконструкция қилишни тугатганига тўлиқ бир йил бўлди, шунингдек, хоналар ҳар йили янгиланади ва муассасани ўқув ва ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозлаш ва таъминлаш учун ёрдам кўрсатилади. Жорий йилда 3 декабрь 560-сонли «Семурғ» МТТ, Олмазор туманидаги эшитиш қобилиятида нуқсони бор болалар учун 102-сонли мактаб-интернати, Қарши шаҳридаги бир йил олдин биноси тўлиқ реконструкция қилинган, иситиш, ичимлик суви, ташқи канализация, тозалаш идишлари, замонавий қозонхона, шамоллатиш ва кондиционер билан таъминланган «Мурувват уйи» уйи учун Халқаро ногиронлар куни муносабати билан совғалар ташкиллаштирилди.
Eriell Group чет эллик олимлар, музей ходимлари ва мутахассисларининг фидокорона меҳнати туфайли бугунги кунгача сақланиб қолган асарлар ва қўлёзмаларни тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликка тақдим этилиши учун мўлжалланган «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг бош ҳомийси. Компаниянинг тўғридан тўғри молиявий кўмаги билан бир қатор китоблар нашр этилди, Ўзбекистоннинг маданий меросини чет элда оммалаштиришга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилди, компания ходимларидан бири «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасининг Чехия қисмини бир ярим йил давомида мувофиқлаштирган ва у ерда қўлёзма альбомининг чех тилидан таржимони ва мақолалар ҳаммуаллифи бўлган.
Eriell, шунингдек, Ўзбекистон хоккей федерацияси ва «Ҳумо» хоккей клуби ҳамда Москва «Спартак» хоккей клубининг ҳомийси бўлиб, спортни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Eriell хоккей бўйича «Континентал хоккей лигаси» чемпионатининг бош ҳомийси ва ҳамкори. КҲЛ — бу Россия ва Европа ва Осиёнинг бошқа мамлакатларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган халқаро спорт лойиҳаси.
Eriell гуруҳи экологик хавфсизликни таъминлашга жиддий эътибор беради. Чиқиндиларни минималлаштириш дастури корпоратив сиёсатнинг ажралмас қисми бўлиб, Eriell гуруҳининг сифат бошқаруви дастурига киритилган. Атроф-муҳитга антропоген босимни камайтириш мақсадида компаниянинг барча объектларида қаттиқ чиқиндилар миқдорини минималлаштириш, уни алоҳида-алоҳида йиғиш, тўғри сақлаш ва ифлосланган оқава сувнинг оқиб кетишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бурғулаш ишларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини юмшатиш учун компания ишлатилган бурғулаш суюқликларини тиндирилган саноат сувига ва шламга ажратувчи қўшимча бурғилаш ва флокуляция мосламаларини, углеводородли бурғулаш суюқликлари ва бошқа экологик тоза технологиялар учун қуритгични қўллаган ҳолда беш босқичли вертикал центрифугали тозалаш тизимини ишлатган ҳолда омборсиз бурғулашдан фойдаланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат хизматчилари ва ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ишчиларини мукофотлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдаги улкан ютуқлари учун ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширганлиги ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганлиги учун Eriell бошқаруви раиси Фозилов Бахтиёр Шуҳратович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Ушбу байрам олдидан Eriell жараённинг барча иштирокчиларига янги касбий муваффақиятларни, битмас-туганмас энергия захиралари ва энергия тизимидаги янги муқобилларни тилайди. Ҳар бир иш ёки лойиҳа фақат кутилган натижани келтирсин. Топқир, ҳушёр, эҳтиёткор ва ҳар доим хавфсизликда бўлинг.
Telegram: https://t.me/eriell
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCpCj2JApcxy4EPjCOyjquNQ/featured
Сайт: https://www.eriell.com/ru/
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)