Бугун 22 декабрга белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар учун бошлаган тарғибот-ташвиқотнинг сўнгги куни ҳисобланади.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ўтган вақт давомида сайловолди тарғибот-ташвиқотнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди.
Шундай тадбирларнинг якуний босқичи сифатида бугун соат 13:00 дан партия Марказий кенгаши раҳбарларидан тортиб, вилоят ва туман кенгашлари раислари, барча ходимлар, бошланғич партия ташкилотлари, умуман, партияга хайрихоҳ бўлганлар жамоат жойлари, сайлгоҳ, марказий кўчалар, чорраҳалар, бекатларга чиқиб, аҳолига «Миллий тикланиш» газетаси ҳамда партиянинг сайловолди тарғибот-ташвиқот материалларини тарқатиш акциясига киришди.
Ушбу акцияни биринчи бўлиб Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раҳбарлари бошлаб берди.
Ҳурматли, сайловчилар!
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари бирмиз. Қўлни қўлга берамиз!
Ишонинг, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси номзодларига берган овозингиз — бу сизнинг оқилона танловингиз бўлади!
Тараққиётга биргаликда борамиз, истиқболни ҳамжиҳатликда барпо этамиз!
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси номзодларига овоз беринг!
Сайт: https://mt.uz/ru/
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)