Англиянинг BBC нашри Премьер Лиганинг сўнгги ўн йилликдаги рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Мазкур терма жамоани аниқлашда футболчининг статистикаси, ютуқлари, шунингдек нашр журналистларининг фикрлари инобатга олинди.
Рўйхатга Англия чемпионатида камида икки мавсум ҳаракат қилган футболчилар киритилди. Кейинчалик мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди.
Дарвозабон: Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»);
Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк (иккиси — «Ливерпуль»), Венсан Компани («Манчестер Сити»да ўйнаган), Патрис Эвра («Манчестер Юнайтед»да ўйнаган);
Ярим ҳимоячилар: Стивен Жеррард («Ливерпуль»да ўйнаган), Нголо Канте («Челси», «Лестер»да ўйнаган), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»);
Ҳужумчилар: Эден Азар («Челси»да ўйнаган), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)