«Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиолага ёрдам бериб келган Микель Aртета Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмат хабар берди.
37 ёшли Aртета «Арсенал» билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, Микель «Арсенал» сафида 2011—2016 йилларда тўп тепган. Шундан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаб, «Манчестер Сити» мураббийлар штабида Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида иш бошлаган.
«Арсенал» эса 29 ноябрь куни қониқарсиз натижалар сабаб Унаи Эмерини ишдан бўшатганди. Унинг ўрнига клубни вақтинча Фредерик Юнгберг бошқариб турди.
Қайд этиш жоиз, Лондон клуби Англия Премьер Лигасида 17-турдан сўнг 22 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)