Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Лойиҳада белгиланишича, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат бошқарувининг талаб этилган ва истиқболли йўналишлари бўйича, давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан, очиқ танлов асосида амалга оширилади.
Қарор лойиҳасига кўра, Академия давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, белгиланган квоталардан ташқари тўлов-контракт асосида очиқ танлов йўли билан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олувчи давлат фуқаролик хизматчилари контингенти ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Изоҳ (0)