• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган беморга Сурхондарё ҳокимлиги ёрдам беришни ваъда қилганди. Умри оз қолган аёл ҳали ҳам ёрдам кутмоқда

    Жорий йилнинг август ойида «Дарё» нашрида жигар циррозига чалинган сурхондарёлик Феруза Рамазонова ҳақида мақола эълон қилинганди. Унда 35 ёшли 2-гуруҳ ногирони бўлган аёлнинг 21 йилдан бери қанд касали ва жигар циррози билан оғриб келаётганлиги, умри оз қолгани, фақат операция билангина омон қолиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилганди. Жигар трансплантацияси бўйича Ҳиндистонда ўтказиладиган операция учун 32 минг доллар керак эди.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Етарли маблағ йиғилмагач, Феруза Рамазонова Facebook орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаган.

    Президентнинг Сурхондарёга ташрифи арафасида эълон қилинган бу мурожаатга тез орада вилоят ҳокимлиги ўз муносабатини билдирганди. Унда бемор керакли ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан операцияга зарур бўладиган сумма тўлаб берилиши айтилган эди.Бемор Феруза Рамазонованинг барча айтилган ҳужжатлар ҳокимликка тақдим қилинса-да, масъуллар ваъдасини ҳалиям бажармаётганлигини «Дарё»га маълум қилди.

    Даво истаб, бормаган жойим қилмаган муолажам қолмади. Кун сайин аҳволим оғирлашиб бораверди. Ҳаётимни сақлаб қолиш учун охирги чора жигар трансплантацияси эди. Сўраб суриштирсам, операция қилиш учун энг арзон жой Ҳиндистон экан. Шундан кейин у ердаги «Жайпи» клиникасига тиббий хулосаларни юбордим. Шифокорлар ташхисларни кўриб, операция қила олишларини, 32 минг доллар кераклигини айтишди.

    Онам билан ёлғиз яшайман. Бунга имконим етмасди. Шу боис ёрдам сўраб, турли ОАВларга чиқдим. «Daryo.uz», «Kun.uz», «Севимли» ва «MY5»да эълон қилинган хайрия материалларидан 9 минг долларга яқин маблағ йиғилди, холос. Пул сўрамаган кишим қолмади. Охири ёрдам сўраб интернетда Президентимизга мурожаат қилдим. Мурожаатим ижтимоий тармоқларда анча шов-шув бўлди. Сайтларда эълон қилинди. Шундан кейин вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш ходимлари уйимга келиб соғлиғимни текширишди, шароитимни ўрганишди.

    Мен қайта текширувдан ўтиб, донор жигар кўчириб ўтказиш учун мос келиши тўғрисида тиббий хулоса олиб бориб берганимдан кейин вилоят ҳокимлиги белгиланган сумма тўлаб берилишига ваъда берди. Мен «Жайпи» клиникасидан барча керакли ҳужжатларни уларга 10 октябрь куни тақдим этдим. Ҳисоб рақамимга 50 миллион сўм ўтказиб беришди. Лекин қолгани ҳалигача берилгани йўқ. Қанча сўрадим, улар «пул бердик-ку» дейишяпти. Ахир бу пул билан Ҳиндистонга бориб, операция қилиб бўлмайди-ку. Хайрияда йиғилганлар ва ҳокимлик берган 50 миллион сўм пул билан қўлимда ҳозир 13 минг 700 доллар атрофида пул бор. Операция учун яна 18 минг доллар керак. Дорилар билан зўрға юрибман. Ҳокимликдагилар эса бирор мурожаатимга жавоб бермаяпти. Мен Президентимизга мурожаат қилган пайтда уларнинг вилоятга ташрифи кутилаётганди. Шунинг учун «қилиб берамиз» деб ваъда бериб, ишни босди-босди қилган. Энди ваъдани бажаришга келганда эса улар қўнғироқларимга жавоб бермаяпти.

      Феруза Рамазонова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобохон Шукуров билан боғланди. У вазирлик беморларга фақат Ўзбекистон доирасидагина ёрдам бера олиши, хорижда операция қилдириш вазирликнинг ваколатига кирмаслигини айтиб ўтди.

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги беморнинг операцияси учун зарур пулларни 100 фоиз тўлаб беришга ваъда бермаганини маълум қилди.

    Биз бемор Феруза Рамазонованинг ҳисобига 50 миллион сўм ўтказганмиз. Биз «ҳомийлар ҳисобидан тўлаб бериш чоралари кўрилади» деб айтганмиз. «100 фоиз тўлаб берамиз» демаганмиз. Раҳбарлар билан гаплашиб кўрай, Худо хоҳласа, ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

    Заҳириддин Тўраев, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари

    Бир неча кун ўтгандан сўнг Заҳириддин Тўраев «Дарё» билан боғланиб, бу ишга масъул одамни айни пайтда Москвада эканлиги, келса масалани ўзи ҳал қилишини айтди.

    Бемор Феруза Рамазонованинг операцияси учун ҳозир яна 18 минг доллар керак. Вақт эса ўтиб бормоқда. Биз мутасаддилардан масалага ойдинлик киритишларини кутиб қоламиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун Феруза Рамазонованинг маълумотлари:

    Пластик карта орқали: (Click, Payme)Феруза Рамазонова номига очилган

    «Қишлоқ қурилиш банк»:86 00 09 04 52 22 31 99

    «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Феруза Рамазова номига очилган реквизитлари:МФО: 00359 ИНН: 202042186

    Корхона ва ташкилотлардан келиб тушадиган маблағлар транзити:23120000 700000 359001

    Хорижий давлатлардан маблағ юбориб, ёрдам бермоқчи бўлганлар учун паспорт маълумотлари:Рамазонова Феруза Даминовна

    Паспорт рақами: АА 5598810

    Телефон рақами:+99890 915 56 84

    Хонзодабегим Аъзамова

    18.12.2019, 15:06   Изоҳ (0)   28919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусобод метросидаги авария юзасидан қўшимча маълумот берилди

    18.12.2019, 14:10

    Бойсунда 435 млн сўмлик сифатсиз дори ва 101 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди

    18.12.2019, 14:05

    Таркибида GMО бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш қонун билан назорат қилинади

    18.12.2019, 13:50

    ТИВ Ақтўбеда 50 нафар ўзбекистонлик бузилиб қолган автобусдан эвакуация қилинганини тасдиқлади

    18.12.2019, 13:34

    Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлди. Тупроқ остида бир неча киши қолиб кетган бўлиши мумкин

    18.12.2019, 13:11

    ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келди

    18.12.2019, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.