Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга 34 ёшли Рустам М. мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
У аризасида унга 2013 йил 20 март санасида ўзларини МЧЖлардан бирининг ишчилари сифатида таништирган ва бизнесда ҳамкорликни таклиф қилган 37 ёшли Мирқобил Г., 35 ёшли Бекзод I. ва 35 ёшли Музаффар А.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Улар 42 000 АҚШ долларини олиб, ваъдаларига хилоф тарзда пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)