13 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмир йигитнинг ҳақорат қилиниб, калтаклангани акс этган видеодаги воқеалар 2018 йили Ангрен шаҳрида содир этилгани маълум бўлди. Тошкент вилояти ИИББ томонидан тақдим этилган видеода муштумзўр йигитларнинг барчадан узр сўрагани акс этган.
«2018 йилнинг февраль ойи охирларида Шахзод деган бола билан ўртамизда келишмовчилик келиб чиқди. Эртаси куни гаплашиб турганимизда, муштлашиб кетдик. Айтган гапларим, сўккан сўзларимдан жуда пушаймонман. Бу нарсани бошқаларга тавсия қилмайман. Жанжалдан кейин боланинг уйига бориб ўзидан, унинг яқинларидан узр сўрадим.
Таъкидланишича, ИИБ ва шифохонага мурожаат қилинмаган, ўзлари ўртада ҳал қилишган.
Муштумзўрлардан бири жанжални видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборганидан афсусда эканлигини билдирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ангрен шаҳар маъмурий судига юборилмоқда.
Изоҳ (0)